Бугун 4 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия Украинанинг Харков шаҳридаги турар жой биносига зарба берди, ўнлаб инсонлар жабрланди

Россия Украинанинг Харков шаҳридаги турар жой биносига зарба берди, ўнлаб инсонлар жабрланди

Россия Украинанинг Харков шаҳридаги турар жой биносига зарба берди, ўнлаб инсонлар жабрланди.

Украина расмийларининг маълум қилишича, 2 январ куни кундузги пайт Россия ҳарбийлари Харковнинг Киев туманидаги турар жой массивига ракеталар билан ҳужум қилган. Зарба кўп қаватли турар жой биносига теккан ва 30 киши жароҳатланган.

Украина прокуратураси келтирган дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум икки дона “Искандер” туридаги ракеталар орқали амалга оширилган.

Россия Мудофаа вазирлиги Харковдаги турар жойга зарба берганини рад этди. Вазирлик талқинига кўра, портлаш эпицентри Харковдаги “Персона” савдо марказида бўлган, у ерда Украина Қуролли кучларига тегишли ўқ-дорилар портлаган.

Киритилди: 09:01 03.01.2026. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!