Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Венесуэла мудофаа вазири Владимир Подрино Лопес видеомурожаат йўллади

Венесуэла мудофаа вазири Владимир  Подрино Лопес видеомурожаат йўллади

Аввалроқ унинг АҚШ зарбаси натижасида ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

"Бугун эрталаб Венесуэла халқи АҚШ ҳукумати томонидан амалга оширилган ҳарбий тажовузга учради. Венесуэла АҚШ билан музокара ўтказмайди. Озод Ватан нидоси ҳар бир гўшада янграсин! Ғалаба бизники, чунки биз билан ақл-идрок ва қадр-қиммат бор! Биз ғалаба қозонамиз!", — деди Венесуэла мудофаа вазири.

Аввалроқ Трамп Венесуела президенти Николас Мадуронинг асирга олингани ҳақида маълум қилган эди.

Шу билан бирга, The Wall Street Journal нашри ҳукуматга яқин манбасига таяниб, Венесуэла вице-президенти Делси Родригес ҳозирда хавфсиз жойдалиги ҳақида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Хорижий оммавий ахборот воситаларининг маълумотига кўра, Қўшма Штатлар Падрино Лопеснинг уйига зарбалар бергани ва у ҳалок бўлгани эълон қилинган эди..

Киритилди: 20:38 03.01.2026. Ўқилди: 18300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!