Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия Украинани эгаллаб олса, кейин нима қилмоқчи эканлиги маълум бўлди — Буюк Британия

Россия Украинани эгаллаб олса, кейин нима қилмоқчи эканлиги маълум бўлди — Буюк Британия

Украина «забт» этилса, Россия расмийлари Киевда Олий Раданинг собиқ депутати Евгений Мураев раҳбарлик қилиши мумкин бўлган янги ҳукумат тузишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазирлигининг 22 январь, шанба куни кечқурун чоп этилган пресс-релизида айтилади.

«Биз Россия ҳукумати Киевда россияпараст етакчини қамоққа олиш ниятида эканидан далолат берувчи маълумотларга эгамиз, шу билан бирга Украинага бостириб кириш ва уни босиб олиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Украинанинг собиқ депутати Евгений Мураев эҳтимолий номзод сифатида кўрилмоқда», - дейди нашр.

Департамент, шунингдек, Россия махсус хизматлари алоқада бўлган тўрт нафар собиқ украиналик сиёсатчининг исмларини ҳам айтиб ўтди. Лондон номи тилга олинган айрим шахслар «Украинага ҳужумни режалаштиришда иштирок этганини» таъкидлади:

2012-2014 йилларда Украина Бош вазирининг биринчи ўринбосари, 2014 йилда Бош вазир вазифасини бажарувчи Сергей Арбузов;

Андрей Клюев, 2010-2012 йилларда Украина Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Украина собиқ президенти Виктор Янукович маъмурияти раҳбари;

Владимир Сивкович, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котибининг собиқ ўринбосари;

Николай Азаров, 2010-2014 йилларда Украина Бош вазири.

«Бугун эълон қилинган маълумотлар Россиянинг Украинага путур етказишга қаратилган фаолияти кўламини ёритиб беради ва Кремль нимани ўйлаётганини кўрсатади», деди Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трусс ва яна Москвани вазиятни юмшатиш учун ҳаракат қилишга чақирди.

Шу билан бирга вазир Лондоннинг Украина бўйича позицияси ўзгаришсиз қолаётганини эслатиб ўтди: «Британия халқаро тан олинган чегаралар, жумладан Қрим доирасидаги унинг (Украина - таҳр.) суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сўзсиз қўллаб-қувватлайди. Украина мустақил ва суверен давлатдир».

Киритилди: 11:01 23.01.2022. Ўқилди: 13114 марта. Фикрлар сони: 9 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!