Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия Украинага йирик дронлар ҳужуми уюштирди

Россия Украинага йирик дронлар ҳужуми уюштирди

"17 февралга ўтар кечаси ва эрталаб Россия қўшинлари Украина бўйлаб 147 та дрон учирди, уларнинг 80 дан ортиғи уриб туширилди", дея хабар берди Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги.

Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати Киев вилоятининг тўрт туманига ҳам дронлар ҳужум қилинганини маълум қилди. Киев вилоятида дрон ҳужуми натижасида иккита омборхона, тўртта хусусий уй ва иккита автомобил зарар кўрган. Бундан ташқари, 2003 йилда туғилган маҳаллий фуқаро тан жароҳати олган.

“Укренерго” компанияси Россия ҳужумининг нишони энергетика объектлари бўлганини ва бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда электр таъминотида узилишлар киритилганини маълум қилди.

Киритилди: 17:47 17.02.2025. Ўқилди: 1705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!