Россия қўшинлари Украинадаги Чернигов вилоятида жойлашган «Нафтогаз» компаниялар гуруҳига тегишли нефть-газ объектига иккита ракета зарбаси берди.
Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилган.
«Ҳужум оқибатида корхона жиддий вайрон бўлди, технологик ускуналар шикастланди. Ҳозирда хавфсизлик билан боғлиқ вазият сабабли етказилган зарар кўламини баҳолаш имкони йўқ», — дейилади баёнотда.
Ҳужум оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Барча ходимлар бошпаналарда бўлган.