Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия Украинада «муқаддас уруш» олиб боряпти?

Россия Украинада «муқаддас уруш» олиб боряпти?

КХДР ташқи ишлар вазири Россия Украинада “муқаддас уруш” олиб бораётганини айтди.

“Махсус ҳарбий операция бошиданоқ ҳурматли Ким Чен Ин биз ҳеч кимга қарамай, Россия армияси ва Россия халқига уларнинг муқаддас урушида доимий ва кучли ёрдам беришимиз кераклигини тайинлади,” – деди Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Цой Сон Хи Сергей Лавров билан музокараларда.

Музокаралар лавҳаси Россия Ташқи ишлар вазирлигининг YouTube каналида эълон қилинди.

Цой Сон Хи “Россия армияси ва халқи ўз давлатининг суверен ҳуқуқлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича ўзининг муқаддас курашида ғалаба қозонишига,” Шимолий Корея эса “ғалаба кунигача россиялик шериклари билан қатъий туришига” ишонч билдирди.

Киритилди: 23:40 01.11.2024. Ўқилди: 1463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!