Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари томонидан қарздорликни ундириш бўйича амалга оширилаётган ишлар қатъий ва изчил давом этмоқда.
Қаршилик қарздор У.Х.дан маъмурий жарималарни ундириш билан боғлиқ жами 17 та ижро ҳужжати иш юритувда мавжуд.
Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 26.09.2024 йилдаги қарорига асосан қарздордан жабрланувчи Д.У. фойдасига 10,3 миллион сўм моддий зарар ундирилиши белгиланган эди.
Бироқ қарздор белгиланган мажбуриятларни тўлиқ бажармаган. 9.11.2024 йилда давлат ижрочилари томонидан унинг автомашинасига нисбатан таъқиқ чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида, ушбу автотранспорт воситаси носоз ва ачинарли ҳолатда топилди. Мулкка тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли қонуний чоралар кўрилмоқда.
Ихтиёрий равишда қарзини тўлаган инсон ором ва ишонч топади, қонундан қочган эса барибир унинг адолатли қўлига дуч келади.