Россиянинг давлат назоратидаги ТАСС ахборот агентлиги Мудофаа вазирлигига асосланиб, Россия кучлари Донетск вилоятидаги Пишчане қишлоғини назоратга олганини хабар қилди.
Босиб олинган қишлоқ Украинанинг энг муҳим кўмир кони жойлашган Покровск шаҳридан тахминан 8 километр (5 миль) жануби-ғарбда жойлашган.
Кон эгаси бўлган Метинвест компанияси ўтган ойда кондаги ишлар тўхтатилгани ва барча ходимлар эвакуация қилингани ҳақида маълум қилганди.
Россия бир неча ойдан бери бу муҳим таъминот марказини қўлга киритишга уринмоқда. Агар шаҳар қуласа, Россия қўшни Днипро-Петровск вилоятига ўтиш имконини берувчи муҳим автомобиль ва темир йўллардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.