Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия Украина пойтахтидаги «Охмадет» болалар шифохонасига ракета зарбасини берди, қурбонлар бор

Россия Украина пойтахтидаги «Охмадет» болалар шифохонасига ракета зарбасини берди, қурбонлар бор

Онкологик касалликларга чалиниб, даволаниш учун келган ва диализ олаётган кўплаб болалар вайронлар остида қолиб вафот этгани хабар қилинмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра Киев ўққа тутилиши оқибатида етти киши ҳалок бўлган

Зарбага учраган «Охмадет» болалар шифохонаси ҳудудига Киев мери Виталий Кличко етиб келган. Шифохона беморлари шаҳардаги бошқа тиббиёт муассасаларига кўчирилмоқда.

«Суспилне» нашри эълон қилган видеода шаҳар аҳолиси тиббиёт ходимлари ва полисиячилар билан биргаликда «Охматдет» ҳудудини тозалаётгани акс этган.

Киритилди: 17:06 08.07.2024. Ўқилди: 1504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!