Россиянинг ядровий, биологик ва кимёвий ҳимоя қўшинлари бошлиғи бўлган генерал-лейтенант Игорь Кириллов Рязанский проспектидаги турар-жой биноси олдида ўзининг ёрдамчиси – оғир жиноятларни тергов қилувчи Россия Тергов қўмитаси аъзоси билан бирга ўлдирилган.
Терговчилар икки ҳарбийнинг ўлдирилиши бўйича жиноий иш қўзғатди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари бу қотиллик терроризм сифатида баҳоланишини маълум қилди.
РФ Украинага қарши жанг майдонида кимёвий қурол қўллагани ҳақидаги даъволарини рад этади ва икки ўғилнинг отаси бўлган Кирилловнинг ўзи баъзан давлат телевидениясида Украинани ядровий хавфсизлик протоколларини бузганликда айблар эди.
Октябрь ойида Британия руслар зиддиятли ҳудудларда ядровий воситаларни қўллагани ва жанг майдонида заҳарли бўғувчи хлоропикрин ишлатгани ҳақида кўплаб хабарлар ортидан Кириллов ва унинг жамоасига санкциялар киритган эди.
Украина – Россия низоси бошланганидан бери, Кремль Киевни ўз ҳудудида бир қатор мақсадли қотилликларни содир этганликда айблаб келади.
Энг шов-шувли ишлар қаторига 2022 йилда рус сиёсатшуноси Александр Дугиннинг қизи Дарья Дугинанинг ўлдирилиши, блогер Владлен Татарскийнинг 2023 йилда кафедаги портлашда йўқ қилиниши ва Киев томонидан ҳарбий жиноятларда айбланган Россия сув ости кемаси қўмондони отиб ўлдирилгани киради.