Бу ҳақида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маьлум қилди.
"Православ мамлакатлар урушнинг асосий сабабларини муҳокама қилиш учун католик майдонида йиғилиши бироз ноўрин туюлади. Чунки урушнинг асосий сабабларидан бири Украина православ черковини йўқ қилиш сиёсатидир. Ўйлайманки, Ватиканнинг ўзи учун ҳам бундай шароитда икки православ давлат делегацияларини қабул қилиш унчалик қулай бўлмайди", — деди Лавров
Шунингдек, у Москва ҳозирда можарони ҳал этишга доир меморандум устида ишлаётганини ва мазкур ҳужжат “тайёрланиш босқичида” эканини таъкидлади.
"Тинчлик келишувини имзолаш масаласи кун тартибига чиққанда, Зеленскийнинг легитимлиги муҳим аҳамият касб этади. Россия тинчлик битимини имзолашдан олдин Украинада сайловлар ўтказилишини истайди", — деди Россия ТИВ раҳбари.
Лавров бу вариантни Киев номидан битимни имзолайдиган шахсни аниқлаш учун “энг мақбул ечим” деб атади.