Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия Угандага Эбола вакцинасини етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди

Россия Угандага Эбола вакцинасини етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди

Роспотребнадзор Угандага Эбола вакцинасини етказиб беришга, шунингдек, вирус тарқалишига қарши курашда ёрдам бериш учун россиялик мутахассисларни мамлакатга юборишга тайёрлигини маълум қилди.

"Угандада Эбола тарқалиши муносабати билан Роспотребнадзор Уганда томонига эпидемиологик вазиятни тезроқ нормаллаштиришда ёрдам беришга тайёр", дейилади хабарда.

Хусусан, Роспотребнадзор Россиянинг Эбола вирусига қарши вакцинасини етказиб бериш ва айниқса хавфли инфекцияларга қарши кураш тажрибасига эга россиялик мутахассисларни Угандага юбориш бўйича таклифлар киритди.

Агентликнинг таъкидлашича, Уганда соғлиқни сақлаш идоралари Мубенде туманида 24 ёшли эркакнинг ҳолатини тасдиқлаганидан кейин Эбола эпидемияси бошланганини эълон қилган.

Киритилди: 14:25 22.09.2022. Ўқилди: 1084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!