Россия томонидан босиб олинган Запороже ва Херсон вилоятлари ҳудудларида электр таъминотида катта узилишлар кузатилмоқда.
Бу ҳақда Россия томонидан тайинланган «губернаторлар» Эвгений Балитский ва Владимир Сальдо хабар бермоқда. Бунга Жанкой-Мелитопол электр тармоғидаги авария сабаб бўлгани айтилмоқда.
Запорожеда, маҳаллий жамоат саҳифалари ёзганидек, ҳамма жойда, жумладан Бердянск ва Мелитополда ҳам электр йўқ. Одамлар сув етишмаслигидан ҳам шикоят қилмоқда.