Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия "Толибон"ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқармоқчи

A A A
Россия "Толибон"ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқармоқчи

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги президент Владимир Путинга «Толибон» ҳаракати тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия ТИВга таяниб хабар берди.

ТИВ вакилининг маълум қилишича, афғон толиблари ҳозирда Россиянинг душмани эмас.

"Аммо ҳали ҳал қилиниши керак бўлган баъзи муаммолар бор, шундан сўнг Россия раҳбарияти қарор қабул қилади", деди Россия ТИВнинг иккинчи Осиё департаменти директори Замир Кабулов.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг "Толибон" ҳукуматини тан олишига улар Афғонистонда 2021 йилда ҳокимият тепасига келганидан кўра анча яқинлашган.

Дипломат, шунингдек, Москва Россия ва Афғонистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 105 йиллиги муносабати билан "Толибон" ҳукумати билан бирон бир тадбир ўтказиш ёки табрик телеграммалари алмашишни режалаштирмаганини айтди.

«Толибон» ҳаракати АҚШ қўшинларини олиб чиқиш ниятини эълон қилганидан сўнг Афғонистон устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операция бошлаган эди. 2021 йил 15 август куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани хорижга қочиб кетди ва "Толибон" жангсиз Кобулга кирди. 2021 йил сентябрь ойи бошида америкалик ҳарбийлар Афғонистонни бутунлай тарк этишди.

Киритилди: 17:09 27.05.2024. Ўқилди: 1288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!