«Менинг тарихим» жамғармаси Россия Таълим вазирлиги кўмагида 3 октабр куни Тожикистон Таълим вазирлигига 1-11-синф ўқувчилари учун 371 мингдан ортиқ рус тили дарсликларини топширди.
Дарсликлар рус тилида олиб бориладиган мактаблар учун мўлжалланган. Бу ҳақда “Asia-Plus”га дарслик ва илмий-методик китобларни ишлаб чиқиш, чоп этиш ва тарқатиш маркази директори Наврўз Мирзо маълум қилди.
Наврўз Мирзо, шунингдек, тожик мактаблари учун 2-синфдан 11-синфгача дарсликлар ишлаб чиқилиб, мослаштирилгани, бироқ айни дамда фақат иккинчи синфлар учун дарсликлар чоп этилиб, тарқатилганини таъкидлади.
Китобларнинг бир қисми Россияда, бир қисми Тожикистонда нашр этилган. Дастур Тожикистоннинг ижтимоий-маданий ва географик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мослаштирилган дарсликларни янада кенгайтириш ва мунтазам етказиб беришни назарда тутади.
Дарсликларни ишлаб чиқиш ва мослаштиришда ҳар икки давлат мутахассислари иштирок этган ва материалларнинг якуний экспертизаси июль ойида Тожикистон Таълим вазирлигида бўлиб ўтган.