Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия Тергов қўмитаси Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳалокати бўйича олиб борилган терговни тўхтатди

 Россия Тергов қўмитаси Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳалокати бўйича олиб борилган терговни тўхтатди

Бу ҳақда Озарбойжон ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов маълум қилди. Унинг айтишича, мазкур қарор Боку томонида “жуда жиддий” саволларни уйғотмоқда.

Озарбойжон ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Боку Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин томонидан имзоланган расмий хатни олган. Унда тергов тўхтатилгани ҳақида маълумот берилган. Байрамов бундай қадам Озарбойжон томони учун тушунарсиз ва жиддий ташвишли эканини таъкидлаган.

Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги 2024 йилда содир бўлган Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокати бўйича терговнинг янги материалларини эълон қилган эди. Қозоғистон томони маълумотига кўра, самолётдаги шикастланишлар, дастлабки хулосаларга биноан, жанговар каллакнинг зарба берувчи элементлари таъсири оқибатида юзага келган, бироқ уларнинг қайси томонга тегишли эканини аниқлаш имкони бўлмаган.

2024 йил 25 декабрда Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Россиянинг Грозний шаҳрига учаётган самолёти Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридa ҳалокатга учраб, 38 киши ҳалок бўлган эди. Путин Озарбойжон самолёти билан содир бўлган воқеа учун Алиевдан узр сўраган ва лайнер “Украина дронлари ҳужуми сабабли қулаганини” даъво қилган. Озарбойжон президенти эса ҳалокат учун жавобгарликни “Россия вакиллари”га юклаб, айбдорларни жазолашни талаб қилган.

Киритилди: Бугун 17:50. Ўқилди: 468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!