Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия Сурия шимоли-шарқидаги Қамишли авиабазасидан қўшинларини чиқармоқда

A A A
Россия Сурия шимоли-шарқидаги Қамишли авиабазасидан қўшинларини чиқармоқда

Улар бу ерда 2019 йилдан бери жойлашган эди, деб ёзмоқда Reuters.

Агентлик манбаларининг маълум қилишича, Россия кучларини Қамишлидан олиб чиқиш жараёни ўтган ҳафтада бошланган. Уларнинг сўзларига кўра, қўшинларнинг бир қисми Суриянинг ғарбида жойлашган Хмеймим авиабазасига кўчирилмоқда, бир қисми эса Россияга қайтарилмоқда.

Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръа 2024 йил декабрида Башар Асад режими ағдарилгач ҳокимиятга келган. Асад Москвадан бошпана олган. Аш-Шаръа 2025 йилда Путинга Дамашқ ва Москва ўртасида илгари тузилган барча келишувларга риоя қилишга ваъда берган. Бу Россиянинг Суриядаги икки асосий ҳарбий базаси, Хмеймим авиабазаси ва Тартусдаги денгиз базаси, Россия тасарруфида қолишини англатади.

Январ ойида Аш-Шаръа бошчилигидаги ҳукумат кучлари мамлакат устидан тўлиқ назорат ўрнатишга интилиб, Суриянинг шимоли ва шарқида курдларнинг Сурия Демократик кучлари бошқарувидаги ҳудудларни эгаллаб олди. 24 январ куни томонлар ўртасидаги сулҳ 15 кунга узайтирилди.

Киритилди: Бугун 13:30. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!