Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия шаҳарларни йўқотмоқда

Россия шаҳарларни йўқотмоқда

Курск вилоятидаги Суджа, Коренево ва Псел станцияларидаги вокзаллар йўловчилар учун ёпилди, деб хабар берди Москва темир йўллари.

Россия Мудофаа вазирлигига яқин Телеграм каналлари Россия аллақачон учта шаҳарни бой берганини даъво қилмоқда.

Россиянинг ФХХъга яқин телеграм каналлари хабарига кўра, бугун Анастасевкада Курск вилоятидаги Россия армияси ва Украина қуролли кучлари ўртасида жанглар кетмоқда. Қишлоқ Суджадан 40 км шимолда жойлашган. Украина қуролли кучларининг мақсади Лговга, кейин эса Курчатовга етиб боришдир.

Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Украина Қуролли кучлари Курск вилоятига қилаётган рейд пайтида Россия ҳукумати урушнинг 2,5 йилида 15 миллиард рубль сарфлаган иккита истеҳкомни бузишга муваффақ бўлган.

Киритилди: 18:15 08.08.2024. Ўқилди: 19108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!