Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россия рубли долларга нисбатан қимматлашди

Россия рубли долларга нисбатан қимматлашди

Рубл қимматлагани ҳақида иқтисодчи-блогер Отабек Бакиров шундай дейди: "бугун биржа савдоларида 1 долларнинг қиймати 87,70 рублгача арзонлашди. Бу рублнинг июндан буён ўтган даврдаги қайд этилган энг афзал курси. Октябрдаги ёмон кунларга нисбатан эса рубль 14%га мустаҳкамланди. Рубль орбитасидаги тенге, сомоний, сом ва сўм курслари ҳам анча барқарор қолмоқда.

Қайд этиш лозимки, бундан буён токи йил якунигача рублнинг яна мустаҳкамланиши давом этишининг эҳтимоли юқори эмас. Чунки, биринчидан, солиқ ҳафтаси якунланмоқда, иккинчидан, янги йил олдидан импортга талаб кескин ошади ва учинчидан, йил охирида бюджет мувозанати учун рублнинг ҳаддан зиёд мустаҳкамланиб кетиши уруш ҳаражатлари тинимсиз ўсиб бориши шароитида манфаатли эмас.

Иқтисодий ва молиявий вазият қандай бўлишидан қатъий назар, рублнинг кейинги тўлқиндаги мустаҳкамланишини, агар форс-мажор ҳолатлар юз бермаса, келаси йилнинг февраль-март ойларида, сайлов деб номланган махсус операция арафасида кутиш керак бўлади".

Киритилди: 17:14 21.11.2023. Ўқилди: 9643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!