Бугун 10 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия қўшинлари Киев — Суми йўловчи поездига икки «Шаҳед» билан ҳужум қилди

Россия қўшинлари Киев — Суми йўловчи поездига икки «Шаҳед» билан ҳужум қилди

Россия қўшинлари 8 сентябрь куни Суми шаҳри яқинида Киев — Суми йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поездига иккита «Шаҳед» зарбадор дрони билан ҳужум қилди.

«Укрзализныця» бошқарув раиси Александр Перцовскийнинг маълум қилишича, хавфни мониторинг қилувчи гуруҳ ҳаво ҳужуми хавфини олдиндан аниқлаб, поездни станцияда тўхтатган. Шундан сўнг йўловчилар, поезд ва локомотив бригадалари эвакуация қилинган.

Ҳужум пайтида поездда одамлар бўлмагани сабабли жабрланганлар қайд этилмаган.

Эвакуация қилинган йўловчиларни манзилларига етказиш учун Суми вилояти маъмурияти автобуслар ажратган.

Киритилди: 19:51 08.09.2026. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!