Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ил-76 самолёти қўшимча қутқарувчилар ва шифокорлар гуруҳи билан Туркияга учиб кетди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
“Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ил-76 самолёти авиакомпания гуруҳининг иккинчи эшелонини олиб Туркия Республикасига учиб кетди”, — дея хабар беради “РИА Новости”.
Қайд этилишича, бортда 50 нафар қутқарувчи ва 11 нафар шифокор бўлган.