Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия Қозоғистондан санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам сўради

Россия Қозоғистондан санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам сўради

Россия компаниялари Қозоғистондаги ҳамкорлардан Ғарб томонидан киритилган санкцияларни четлаб ўтишда кўпроқ ёрдам сўрай бошлади. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Reuters хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, россиялик трейдерлар санкцияларни четлаб ўтишнинг аллақачон турли усулларини ўрганган. Натижада учинчи мамлакатлар орқали товар етказиб беришнинг бутун тармоғи яратилган. Кўплаб товарлар Туркия ва собиқ Совет Иттифоқи таркибига кирган мамлакатлар орқали Россияга олиб келинади.

Манбалар Россиядан турли товарларни етказиб бериш учун ёрдам мурожаатлари кўпайганига гувоҳлигини айтган. Улар орасида маиший электроника, металлар, подшипниклардан тортиб самолёт қисмларигача бор. Икки манба Россиянинг бундай товарларга қизиқиши ортиб бораётганини Туркиянинг санкцияланган товарлар транзитига чек қўйиш режалари билан бевосита боғлади.

Қозоғистонлик тадбиркорлардан бирининг айтишича, асли Австралиядан келган нодир металларини ташиб ўтишга ёрдам бериш учун унга 1 миллион доллар таклиф қилинган. Қозоғистон ҳукумати Reuters’нинг изоҳ бериш сўровига жавоб бермаган.

Манбаларнинг таъкидлашича, руслар саноат ускуналари, темир йўл подшипниклари, илғор электроника, радиотехника, турбиналар, самолёт қисмлари, хом ашё ва ҳаттоки банк карталари материалларини ўз ичига олган жуда катта харид рўйхатига эга.

Киритилди: 00:26 19.03.2023. Ўқилди: 4766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!