Reuters'га кўра, Россия Қозоғистондан нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумлар туфайли танқислик юзага келган тақдирда унга 100 минг тонна бензин етказиб беришни сўради.
Агентлик манбаларидан бири келишувга аллақачон эришилганини билдирди. Қайд этилишича, Беларус ҳам Россияга бензин етказиб беришда ёрдам беришга рози бўлган.
Reuters маълумотларига кўра, март ойининг охирига келиб, Украина дронларининг ҳужумлари натижасида Россияда нефтни бирламчи қайта ишлаш қувватларининг қарийб 14 фоизи ишдан чиққан. Россия расмийларининг вазият назорат остида эканлиги ва мамлакатда етарли захиралар мавжудлиги ҳақидаги баёнотларига қарамай, ҳукумат кескин танқисликнинг олдини олиш мақсадида 1 мартдан бензин экспортига олти ойлик тақиқ жорий қилди.