Путин машғулотда видео алоқа орқали иштирок этди. Ядро машғулоти қанотли ва баллистик ракеталарнинг амалий учирилишини ўз ичига олди.
Путин ядро қуролидан фойдаланишни "давлат хавфсизлигини таъминлаш учун ўта қалтис чора" деб атади. Унинг қўшимча қилишича, Россия ядровий кучларининг барча таркибий қисмларини яхшилайди, аммо "янги қуролланиш пойгасига тортилиш ниятида эмас".