Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия пойтахти марказидаги гул омборида юз берган ёнғинда 6 киши ҳалок бўлди

A A A
Россия пойтахти марказидаги гул омборида юз берган ёнғинда 6 киши ҳалок бўлди

Россия пойтахти Москва марказидаги Комсомол майдонида жойлашган гул омборида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 кишига етди.

Россия Фавқулодда вазиятлар давлат агентлиги матбуот хизмати яна бир киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.

Гуллар омборидаги ёнғин ҳақида маҳаллий вақт билан 15:13 да хабар берилган.

Ўт ўчирувчилар 7 кишини бинодан олиб чиқиб кетишган. Ёнғин натижасида биринчи ва иккинчи қават орасидаги деворлар қулаб тушган. Ёнғин 2,5 минг квадрат метр майдонни қамраб олган, изоляция қилинган, кейинроқ ёнғин ўчирилгани хабар қилинган.

Киритилди: 14:03 21.11.2022. Ўқилди: 1279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!