Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

"Россия NATO билан урушга интилмаяпти..."

"Россия NATO билан урушга интилмаяпти..."

Бу ҳақда алянснинг Европадаги кучлари бош қўмондони, генерал Алексус Гринкевич фикр билдирди.

"Мен разведка маълумотларини жуда диққат билан кузатиб бордим. Россия низога интилаётгани йўқ... Улар мудофаа алянси атамасини ва бизда бир қатор асимметрик устунликлар мавжудлигини тушунишади.

Менинг вазифам — Россия агар Болтиқбўйи мамлакатларида бирор нарса қилишга уринса, бундан ҳеч нарса чиқмаслигини тушуниб етишини таъминлашдир. Чунки муваффақиятга эриша олмасликларини билишса, улар таваккал қилиб ўтиришмайди", — деди Гринкевич.

Бу ҳақда Financial Times нашри ёзмоқда.

Газетанинг қайд этишича, ушбу баҳо Болтиқбўйи мамлакатларида АҚШ ҳарбий иштирокининг қисқариши алянснинг тийиб туриш кучини заифлаштириши ва Москванинг режаларини ўзгартириши мумкинлиги ҳақидаги кучайиб бораётган хавотирларга зиддир.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Европада Россиянинг ғарб давлатларига — яқин орада ҳам, тахминан 2030 йилга бориб ҳам ҳужум қилишга тайёрлиги ҳақида тез-тез баёнотлар берилмоқда.
Москвада эса NATO'га ҳужум қилиш режалари рад этиляпти ва блок давлатлари шу йўл билан ўз аҳолиси олдида ҳарбий харажатларнинг ошишини оқлашга уринаётгани таъкидланмоқда.

Киритилди: Бугун 15:21. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!