Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия Мудофаа вазирлиги: Украинанинг Сосновка аҳоли пункти назоратга олинди

Россия Мудофаа вазирлиги: Украинанинг Сосновка аҳоли пункти назоратга олинди

Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Днепропетровск вилоятидаги Сосновка қишлоғи “Восток” ҳарбий гуруҳининг фаол ҳужум ҳаракатлари натижасида Россия қўшинлари назоратига ўтди.

Вазирликка кўра, Россия Қуролли Кучлари авиацияси, дронлари, ракета қўшинлари ва артиллерияси Украина ва хорижий қўшинларнинг вақтинча жойлашув пунктларига, шунингдек, қурол-аслаҳа омборларига зарба берган.

Шунингдек, Россия Ҳаво ҳимоя тизими 3 та бошқарилувчи ҳаво бомбаси, 4 та АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS ракетаcи, 1 та “Neptun” ракетаcи ва 166 та дронни йўқ қилгани қайд этилди.

Киритилди: 15:42 11.09.2025. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!