Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия Мудофаа вазирлиги Украина билан ҳарбий асирлар алмашинувининг иккинчи босқичи амалга оширилганини маълум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Украина билан ҳарбий асирлар алмашинувининг иккинчи босқичи амалга оширилганини маълум қилди

"24 май куни “1000 га 1000” формуласи асосидаги алмашинувнинг иккинчи босқичида Россия ва Украина томонларининг ҳар бири 307 кишидан иборат ҳарбий асирларни алмашди", дея хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.

Биринчи босқич доирасида, 23 май куни томонлар 270 нафар ҳарбий ва 120 нафар фуқарони ўзаро алмашган эди.

Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Истанбулда эришилган келишувлар доирасида ҳарбий асирларнинг кенг кўламли алмашинув жараёни давом эттирилади.

Киритилди: 16:07 24.05.2025. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!