Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия махсус хизматларига алоқадор тармоқ Аргентина президенти Милейга қарши кенг кўламли кампания олиб борган

Россия махсус хизматларига алоқадор тармоқ Аргентина президенти Милейга қарши кенг кўламли кампания олиб борган

Бу ҳақда Le Figaro газетаси халқаро журналистлар консорциуми суриштирувига таяниб хабар бермоқда.

Россия махсус хизматлари билан боғлиқ бўлган "La Compagnie" тармоғи 2024 йилда Аргентина президенти Хавьер Милейни обрўсизлантириш мақсадида таъсир ўтказиш кампаниясини амалга оширган.

Суриштирув маълумотларига кўра, 2024 йилнинг июн ойидан октябр ойигача ушбу тармоқ Аргентинанинг 20 дан ортиқ онлайн оммавий ахборот воситаларида 250 га яқин материал эълон қилинишини ташкиллаштирган, шунингдек, ижтимоий тармоқларда контент тарқатган. Таъкидланишича, бу мақсадлар учун тахминан 280 минг доллар маблағ ажратилган. Материаллар воситачилар, янгиликлар агентликлари, маслаҳатчилар ва айрим бизнес вакиллари орқали жойлаштирилган.

Суриштирувчилар The Continent нашри томонидан қўлга киритилган ҳамда "Досье" маркази, "Важные истории", "All Eyes on Wagner", "Forbidden Stories" ва "OpenDemocracy" иштирокида текширилган ҳужжатларга таянмоқдалар. Ушбу ҳужжатлардан кўринишича, "La Compagnie" тармоғи Россия Ташқи разведка хизмати ва "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси билан алоқадор тузилмаларга боғланган.

Киритилди: 12:50 05.04.2026. Ўқилди: 790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!