Россия Марьинка ҳудудида зирҳли танклар билан ҳужумларини кучайтирмоқда, деб хабар берди Буюк Британия разведкаси.
"Охирги етти кун ичида Россия Донецкдан 20 километр жануби-ғарбда жойлашган Донецк вилоятининг Марьинка шаҳри яқинида зирҳли танклар билан ҳужумини кучайтирган бўлиши мумкин", — дейди разведка хизмати.
"Россия Федерацияси Марьинка ва Авдеевкани қўлга киритиш учун кўплаб ресурсларни сарфлашда давом этмоқда, бироқ айни пайтда минимал мақсадларга эришмоқда", — дея қўшимча қилган Буюк Британия разведкаси.
Эслатиб ўтамиз, Марьинка учун 2014 йилдан буён жанглар давом этмоқда ва у артиллерия ўқлари натижасида асосан йўқ қилинган. Шаҳар Донецкка яқинлашиш ва H15 асосий йўли устидан назоратни ўрнатади.