Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россия максимал эскалацияга тайёрланмоқда

Россия максимал эскалацияга тайёрланмоқда

Россия президенти Владимир Путин шимол, жануб ва шарқдан кенг кўламли ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиши мумкин. Бу ҳақда Sky News телеканалига Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов маълум қилди.

"Россия максимал даражада эскалацияга тайёрланмоқда ва бу яқин икки уч ҳафтада содир бўлиши мумкин, — деб маълумот берди Данилов. – Улар барча кучларни тўплаб машғулотлар ўтказишмоқда".

Даниловнинг сўзларига кўра, Украина ҳам эҳтимолий эскалацияга қарши тайёргарлик бошлаган ва келгуси бир неча ой урушда ҳал қилувчи давр бўлади.

"Шу билан бирга, ҳозирда Украина ҳарбийлари бир йил олдингига қараганда Ғарб ҳамкорлари, жумладан, Британия томонидан анча кўпроқ қўллаб-қувватланмоқда", — дея қўшимча қилди у.

Манба.

Киритилди: 10:47 01.02.2023. Ўқилди: 2957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!