Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия Ливандаги пейжерлар ва бошқа алоқа воситалари портлашига мамлакатга қарши гибрид уруш ҳаракати сифатида қарайди

Россия Ливандаги пейжерлар ва бошқа алоқа воситалари портлашига мамлакатга қарши гибрид уруш ҳаракати сифатида қарайди

Биз дўст Ливан ва унинг фуқароларига қарши мисли кўрилмаган ҳужумни қатъий қоралаймиз, бу ҳужум суверенитетнинг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади," - деди Россия ТИВ вакили Мария Захарова.

У шунингдек, бу ҳужумни терроризмнинг замонавий тури сифатида таърифлади.

Ливанда пейджерлар ва рациялар портлаши натижасида 37 киши ҳалок бўлди, уч мингдан ортиқ одам жароҳат олди.

"Ҳизбуллоҳ" ва Ливан ҳукумати бу воқеада Исроилни айбламоқда, аммо Тел-Авив ҳозирча буни тасдиқламади, инкор ҳам этмади.

Киритилди: 22:15 20.09.2024. Ўқилди: 196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!