Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия КХДРнинг 12 минг аскари ёрдамида Курскнинг ярмини қайтариб олдими?

Россия КХДРнинг 12 минг аскари ёрдамида Курскнинг ярмини қайтариб олдими?

Украина ҳарбийлари Курск вилоятидаги шафқатсиз жанглар ҳақида гапирди. Россиянинг Курск вилоятидаги жанглар Украина ва Россия Федерацияси ўртасидаги келажакдаги тинчлик музокараларида потенциал роли туфайли алоҳида аҳамиятга эга. Украина Россия ҳудудидан “таъсир ўтказиш воситаси сифатида” фойдаланишга умид қилмоқда, деб ёзади The New York Times.

"Руслар бу ҳудудни ҳар қандай нарх эвазига қўлга киритиши керак ва улар бунга барча кучларини ташлаяпти, биз эса уни сақлаб қолиш учун бор кучимизни сарфлаяпмиз," - деб айтади нашрга Украина пиёда взводининг 46 ёшли қўмондони Александр. Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли Кучлари русларнинг техникаси ва пиёдаларини шунчалик кўп йўқ қилмоқдаки, "буни тасаввур қилиш ҳам қийин", ҳамда шимолий кореялик пиёдалар жангларни янада шафқатсизроқ қилганини таъкидлайди.

Взводнинг бошқа украиналик ҳарбий қўмондони Алексейнинг сўзларига кўра, "шимолий кореяликлар келиши билан вазият кескин ёмонлашди. Улар бизнинг фронтларимизга оммавий равишда босим ўтказмоқда, заиф жойларни топиб, улар орқали ёриб ўтмоқда."

Нашрнинг таъкидлашича, Россия Корея Халқ Демократик Республикасининг 12 минг аскари ёрдамида ёзда йўқотилган Курск вилояти ҳудудининг қарийб ярмини қайтариб олишга эришган. Украина ҳарбийлари эса, ўз навбатида, Сужанинг ғарбида мустаҳкамланишга ҳаракат қилиб, қарши ҳужумга ўтган.

47-механизациялашган бригаданинг баталён командири Александр Ширшиннинг айтишича, Россия Курск вилоятида ўзининг элита қўшинлари ва энг яхши захираларидан фойдаланмоқда. Шу билан бирга, у уч йиллик уруш давомида ҳарбийлар руҳий ҳолати пасайганини тан олади.

Киритилди: 20:48 13.01.2025. Ўқилди: 1639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!