Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия коронавирусни даволовчи дорини экспорт қилмоқда

A A A
Россия коронавирусни даволовчи дорини экспорт қилмоқда

Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) ва “ХимРар” компаниялар гуруҳи коронавирусни даволаш учун “Авифавир” препарати экспортини бошлади. Дори воситаси июнь ойида Беларусга жўнатилган, яқин вақт оралиғида Қозоғистонга етказилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, дунёнинг 50 га яқин мамлакатлари қизиқиш билдирган.

“Авифавир” жорий йил 29 майда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигидан рўйхатдан ўтган ва у “Фавипиравир” фаол таъсир этувчи моддаларни ўз ичига олган коронавирусга қарши дунёда биринчи дорига айланган.

У коронавирус инфекциясининг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича услубий тавсиялари рўйхатига киритилган. “Авифавир” клиник синовларда самарали эканини исботлаган ва коронавируснинг кўпайиш механизмини блоклаш хусусиятига эга.

Таблетка шаклида мазкур дори воситаси нисбатан арзон ва коронавирус билан зарарланишнинг дастлабки босқичларида даволаш имконини беради.

Киритилди: 13:50 02.07.2020. Ўқилди: 5899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!