Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия Киевга ракета зарбалари берди. Шаҳарда ёнғинлар чиқди

Россия Киевга ракета зарбалари берди. Шаҳарда ёнғинлар чиқди

Россия қўшинлари Украина пойтахтига ракета зарбасини берди, деб хабар қилди маҳаллий расмийлар ва мамлакат Давлат фавқулодда вазиятлар хизмати. Ҳужум оқибатида бир маҳаллий аёл ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди.

Святошинский ва Деснянский туманларида маъмурий бино, омборхоналар ва гараж кооперативида ёнғинлар содир бўлди. Деснянский туманида — омборхона биноларида ёнғин чиққан.

Россия Мудофаа вазирлиги Киевга берилган зарба "Киев режимининг Россиядаги фуқаролик инфратузилмасига қилган ҳужумларига жавобан" амалга оширилганини маълум қилди. Ҳужумдан кўзланган мақсад дронларни йиғиш цехи ва "Flamingo" ракеталари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариладиган "Samsung-Украина" заводи бўлгани айтилмоқда.

Киритилди: 15:02 08.07.2026. Ўқилди: 2205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!