Бугун 20 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Расман: "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Саудияга кўчиб ўтди

Расман: "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Саудияга кўчиб ўтди

Ярим ҳимоячи Тижани Рейндерс "Манчестер Сити"дан Саудия Арабистонининг "Ал-Қодисия" клубига ўтди. Саудия клуби ижтимоий тармоқларда 28 ёшли футболчи иштирок этган видеони эълон қилди.

Ҳозирча Рейндерснинг янги клуби билан имзолаган шартномаси муддати ошкор этилмаган. Битим тафсилотлари расмий эълон қилингач маълум бўлиши кутилмоқда.

Аввалроқ матбуотда Тижани Рейндерс "Ал-Қодисия"да 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб топиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Ал-Қодисия"ни "Ливерпуль"нинг собиқ бош мураббийи Брендан Рожерс бошқармоқда. Жамоа Саудия Арабистони чемпионатини "Ал-Шабаб" устидан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.

21 август, жума куни "Ал-Қодисия" ўз майдонида "Ал-Иттиҳод"ни қабул қилади.

Киритилди: 22:32 19.08.2026. Ўқилди: 868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!