Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия кемаси Финляндия ҳудудий сувларига ноқонуний равишда кирди

Россия кемаси Финляндия ҳудудий сувларига ноқонуний равишда кирди

Россия кемаси Финляндия ҳудудий сувларига ноқонуний равишда кирди.

26 июль куни Россия ҳарбий-денгиз кучлари Болтиқ флотининг денгиз тубини тадқиқ қилиш учун мўлжалланган кемаси денгиз чегарасини кесиб ўтди, деб хабар бермоқда Финляндиянинг Helsingin Sanomat газетаси мамлакат чегара хизмати бош терговчиси Петтер Стауфферга таяниб.

Ҳодиса Финляндия кўрфазининг шарқий қисмида юз берган ва тахминан етти дақиқа давом этган. Россия кемаси Финляндия чегара қўриқлаш кемаси ҳамроҳлигида мамлакат ҳудудини тарк этган. Финляндия Мудофаа вазирлиги суриштирув ишлари бошланганини маълум қилди.

Аввалроқ Финляндия ўз ҳаво ҳудуди Россиянинг тўртта ҳарбий самолёти томонидан бузилганини эълон қилган эди.

Киритилди: 11:28 27.07.2024. Ўқилди: 661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!