Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Исроилнинг Ғазо секторидаги урушида қанча ўзбекистонлик қатнашган?

Исроилнинг Ғазо секторидаги урушида қанча ўзбекистонлик қатнашган?

Исроилнинг Ғазо секторидаги урушида 50 мингдан ортиқ хорижий фуқаро қатнашган, шулардан 264 нафари икки фуқароликка эга Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади — Аl Jazeera.

Маълумотларга кўра, ўзбекистонликлар сон жиҳатдан 126 давлат орасида 27-ўринда қайд этилган. Мазкур шахслар Исроил фуқаролигига ҳам эга бўлиб, улар орасида кўп фуқароликка эга бўлган фуқаролар ҳам бор.

Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашаётган хорижликларнинг асосий қисми АҚШ ва Европа давлатлари фуқаролари ҳисобланади. Ҳозирда Исроил армиясида камида 12 135 нафар АҚШ фуқароси хизмат қилаётгани айтилмоқда.

Шунингдек, Исроил армияси сафида 6 127 нафар Франция, 5 067 нафар Россия, 3 901 нафар Германия, 3 210 нафар Украина, 1 686 нафар Буюк Британия ва 1 675 нафар Руминия фуқаролари ҳам бор.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистондан 192 нафар, Қирғизистондан 55 нафар, Туркманистондан 33 нафар ва Тожикистондан 8 нафар фуқаро Исроил армиясида хизмат қилаётгани қайд этилган.

Исроил армияси тахминан 169 минг нафар фаол ҳарбий ва 465 минг нафар захирадаги аскардан иборат. Уларнинг қарийб 8 фоизи икки ёки ундан ортиқ фуқароликка эга.

Маълумот учун, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, фуқароларнинг хорижий давлатлар ҳарбий хизматига ёлланиши тақиқланган. Жиноят кодексининг 154-моддасига асосан, ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш 10 йилгача озодликдан маҳрум этишга сабаб бўлади.

Киритилди: 19:44 16.02.2026. Ўқилди: 2526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!