Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия июн ойида хом нефт экспортини рекорд даражага етказди

Россия июн ойида хом нефт экспортини рекорд даражага етказди

Bloomberg агентлигининг ёзишича, мамлакат денгиз орқали етказиб бериладиган хом нефт ҳажмини рекорд даражадаги суткасига 4,13 миллион баррелгача оширди (28 июнгача бўлган 4 ҳафталик давр). Денгиздаги нефт ҳажми 133 миллион баррелгача ўсди (апрел ўрталарига нисбатан +34%), Мерса-эл-Ҳамра (Миср) яқинида ва Риау (Сингапур) ҳудудида тирбандликлар ҳосил бўлмоқда.

Шу билан бирга, экспортнинг ялпи қиймати нархлар ўсишни бошлаган март ойидан буён энг паст даражага тушди. Болтиқ ва Қора денгиздаги Urals нефти баррелига тахминан 63 долларни, ESPO эса 74 долларни ташкил этмоқда. Болтиқ денгизидаги нархлар ҳозирда май ойи бошига нисбатан икки баробар паст.

Агентликнинг қайд этишича, Украинанинг нефтни қайта ишлаш заводларига (Уфа, Ярославл, Славянск-на-Кубани, Москва) берган зарбалари хом ашёни экспортга йўналтиришга мажбур қилди. Осиёга етказиб бериш суткасига 3,98 миллион баррелга етди; шундан Хитойга 1,08 миллион баррел, Ҳиндистонга 0,74 миллион баррель, яна 2,13 миллион баррель эса якуний манзили номаълум ҳолда жўнатилган.

Bloomberg’нинг фикрича, Хитой талабининг сустлиги фонида Москва катта чегирмалар беришга мажбур бўлиши мумкин.

Киритилди: 12:23 02.07.2026. Ўқилди: 1011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!