Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Исроилнинг Эронга ҳужумини қоралади

Россия Исроилнинг Эронга ҳужумини қоралади

Эрон билан АҚШ ўртасида уруш бошланиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар фонида Россия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилни қоралаб баёнот берди.

Москва таъкидлашича, «дунёнинг кўпчилик мамлакатлари» Исроил ҳужумларига қарши чиқмоқда.

«Исроилнинг Эрон ҳудудига, жумладан, унинг ядровий-энергетик инфратузилмасига уюштирган ҳужумларига дунёнинг кўплаб мамлакатлари томонидан берилган қаттиқ ва муросасиз муносабат шундан далолат берадики, Исроил раҳбариятининг конфронтациячи сиёсати ва вайронкор ҳаракатлари фақатгина ушбу ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этувчи, ўз манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган давлатлар томонидангина қўллаб-қувватланмоқда», – дейилади Россия ТИВ баёнотида.

Шунингдек, вазирлик маълум қилишича, Эрон Исроил ҳужумлари тўхтатилиши шарти билан АҚШ билан қайта музокаралар олиб боришга ва ядровий дастурига доир асоссиз гумон ва гумонларни бартараф этиш бўйича ечимлар ишлаб чиқишга тайёр.

Россия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро «фақат дипломатик йўл билан ҳал этилиши мумкин».

Киритилди: 00:09 18.06.2025. Ўқилди: 1210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!