Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия ҳукумати РВП беришни 2 бараварга қисқартирди

Россия ҳукумати РВП беришни 2 бараварга қисқартирди

Россия Федерацияси ҳукумати 2022 йилда чет элликларга вақтинчалик яшаш учун рухсатнома бериш икки бараварга камайтиради. Бу ҳамда Россия бош вазири Михаил Мишустин имзолаган фармойишдан маълум бўлди.

"2022 йилга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия Федерациясида вақтинча яшаш учун 18 955 та рухсатнома бериш квотаси белгилансин", - дейилади ҳужжатда.

Фармойишга асосан 2022 йилда чет элликларга вақтинча яшаш учун 18 955 та рухсатнома берилади. 2021 йилда квота 39 325 та рухсатномани ташкил этганди.

Қайд этилишича, 2022 йил учун энг кўп рухсатномалар квотасини Москва (1,5 минг), Москва вилояти (1250) ва Санкт-Петербург (600) олди.

🚔Шу йилнинг июл ойида РФ Ички ишлар вазирлиги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди, унга мувофиқ Россияда вақтинча яшаш рухсатномасини бекор қилиш ва уни ягона электрон ҳужжат (ID-карта) билан алмаштириш режалаштирилган эди.

Киритилди: 14:53 13.10.2021. Ўқилди: 2405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!