Бу ҳақда Россия вице-премьери Алексей Оверчук маълум қилди. Унинг қайд этишича, Арманистоннинг ЕИга қўшилиш жараёнини бошлаш қарори «мамлакатнинг суверен танлови, ва у шубҳасиз, бу ҳуқуққа эга».
Шу билан бирга, Оверчук Россия «Арманистонга нисбатан ўз иқтисодий сиёсатини бу ҳолатни инобатга олиб қуришини» айтди. Арманистон ҳукумати қарорини шарҳлаган ҳолда, Оверчук ЕИ ва ЕОИИ ўзаро мувофиқ эмаслигини таъкидлади.