Россиянинг ракета ва дронлар билан амалга оширган ҳужуми натижасида Киев вилоятида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 15 нафардан ортиқ одам жароҳат олди.
Маҳаллий расмийларнинг маълум қилишича, ҳужум шанбага ўтар кечаси содир бўлган.
Шу билан бирга, Россия Украинага қаршии деярли ҳар куни зарбалар беришда давом этмоқда. Бу ҳолат АҚШ воситачилигидаги тинчлик музокаралари тўхтаб қолган бир пайтга тўғри келмоқда.