Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия ҳарбий мақсадлардаги нейрон тармоқларни ўқитиш учун махсус хизмат яратди

Россия ҳарбий мақсадлардаги нейрон тармоқларни ўқитиш учун махсус хизмат яратди

"Россия Мудофаа вазирлиги учувчисиз тизимлар ишлаб чиқувчиларга ҳарбий мақсадлардаги нейрон тармоқларни ўқитиш мақсадида дронлардан жанговар фойдаланишни объектив назорат қилиш маълумотларига кириш имконини берувчи хизматни яратди," - дейилади вазирлик хабарида.

Хизмат ишлаб чиқувчиларга FPV-дронлар ва бошқа учувчисиз аппаратлардан фойдаланиш жараёнида олинган видеолардан фойдаланиш имконини беради. Ҳозирда платформага 40 дан ортиқ ташкилот уланган. Янги хизмат ишлаб чиқувчиларга тайёрланган видеоматериаллар билан махсус хотирага кириш имконини беради.

Шунингдек, мутахассислар сунъий интеллектни ўқитиш учун маълумотларни саралаш тизимини ҳам яратди. Бу маълумотлар вазирликка ўз нейрон тармоқларини ишлаб чиқиш ва ўқитишда ёрдам беради.

Хизматнинг ишлаши ҳақида бошқа маълумотлар берилмаган.

Киритилди: 16:15 12.10.2026. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!