Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия ҳарбий-ҳаво кучлари Суриядаги жангарилар марказларига зарба берди

Россия ҳарбий-ҳаво кучлари Суриядаги жангарилар марказларига зарба берди

Россия ҳарбий-ҳаво кучлари 10 июнь куни Суриядаги жангарилар марказларига серияли ҳужум амалга оширган. Бу ҳақда Сурия ҳукумати хабарига асосланиб, Al-Arabiya нашрига таяниб Дарё нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, ҳужум асосан Суриянинг Ҳомс ва Дайр аз-Зор шаҳарларида ташкил этилган. Ушбу шаҳарлардаги исёнчилар ҳарбий нуқталарига кетма-кет 6 та ҳужум уюштирилган.

Россиянинг Сурия бўйича яраштириш маркази ҳужумни тасдиқлаган. Дамашқ билан ўзаро мулоқот алмашинуви асосида белгиланган нуқталар нишонга олингани хабар қилинган.

Россия асосан босим остида Сурия шарқидаги Ал-Танф вилоятидан чекинган жангарилар истеҳкомларни ўққа тутган. Уларнинг марказий ҳудудларга кириб келиши олди олинган.

“Сўнгги 24 соат ичида Россия Аэрокосмик кучлари Ал-Танф вилоятидан чиқиб кетган ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яширинган жангариларнинг аниқланган базаларига олтита зарба берди”, — дейилган Россия томони эълон қилган баёнотда.

Маълумот ўрнида, Суриянинг Ал-Танф вилоятида Америка Қўшма Штатларининг ҳарбий базаси жойлашган. Сўнгги ҳафтада ушбу базадан юборилган кучлар қуролли ҳужум тайёрлашда гумонланган гуруҳларни вилоят ҳудудидан ҳайдаб чиқарган.

Киритилди: 14:17 11.06.2024. Ўқилди: 923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!