Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россия ҲАМАС ва бошқа Фаластин гуруҳларини Москвага чақирди

Россия ҲАМАС ва бошқа Фаластин гуруҳларини Москвага чақирди

Россия ҲАМАС ва бошқа Фаластин гуруҳлари, жумладан “Фатҳ” аъзоларини Исроил-ҲАМАС уруши ва Яқин Шарқдаги бошқа масалалар бўйича музокаралар ўтказиш учун Москвага таклиф қилди. Бу ҳақда Al-Arabiya нашри Кремль матбуот хизмати тарқатган хабарга асосланиб маълум қилди.

Россия маъмурияти 29 февралдан бошлаб ўнга яқин фаластинлик гуруҳлар ўзаро музокаралар ўтказиш учун Москвага таклиф қилиниши ҳақида хабар берган. Музокаралар асосан икки қисмга бўлинган Фаластин уни ягона раҳбарият остида яна бирлаштириш ҳақида бўлиши билдирилган.

“Биз Фаластиннинг барча вакилларини, шунингдек, Сурия, Ливан ва минтақанинг бошқа мамлакатларида ўз позицияларига эга бўлган барча сиёсий кучларни таклиф қилдик”, — деган президент Владимир Путиннинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Богданов бўлғуси музокараларга муносабат билдириб.

Таклиф этилганлар орасида “Фатҳ”, “Фаластин озодлик ташкилоти” (ФОТ) вакиллари билан бир қаторда ҲАМАС ва “Фаластин исломий жиҳоди” ташкилоти аъзолари ҳам бор.

Киритилди: 22:51 17.02.2024. Ўқилди: 7088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!