Россияда гуруч ва гуруч ёрмалари экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилмоқда, чеклов 2023-йил 31-декабргача амал қилади, дейилади Россия ҳукумати веб-сайтида.
"Гуруч ва гуруч ёрмаларини экспорт қилишда бир қатор истиснолар мавжуд. Тақиқ ушбу маҳсулотларни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар, шунингдек, Абхазия ва Жанубий Осетияга етказиб беришга нисбатан қўлланилмайди", дейилади фармонда.
Россия ҳукумати, "бундан ташқари, гуруч ва гуруч ёрмалари инсонпарварлик ёрдами учун, шунингдек, халқаро транзит ташиш учун чет элга жўнатилиши мумкинлигини" қўшимча қилиб, бу қарор ички бозорда барқарорликни сақлаш учун қабул қилинганини қўшимча қилди.