Бугун 26 февраль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россия фуқаролигини олишга қарор қилган Эстония аҳолиси депортация қилиниши мумкин

Россия фуқаролигини олишга қарор қилган Эстония аҳолиси депортация қилиниши мумкин

Россия фуқаролигини олишга қарор қилган Эстония аҳолиси депортация қилиниши мумкин, деди Эстония Бош вазири.

Бу ҳақда Кая Каллас Эстония парламенти депутати Александр Чаплигинга берган жавобида айтиб ўтди. Бош вазирнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси Украинага ҳужум қилганда Эстонияда яшовчи шахснинг Россия фуқаролигини олишга қарор қилиши ҳаттоки унинг Россия армияси сафида Украина урушида қатнашишга тайёр эканлигини кўрсатиши мумкин. "Бу аллақачон Эстония Республикаси хавфсизлигига таҳдид ва Эстония давлати эътибордан четда қолмаслиги учун жуда аниқ сигналдир", деб таъкидлади Каллас.

Аввалроқ Эстония ички ишлар вазири Лаури Лäнеметс Эстония ҳукумати Россия фуқаролигини олишга қарор қилган шахсларни қандай қилиб депортация қилишни ўрганаётганини айтган эди.

Киритилди: 13:19 03.12.2023. Ўқилди: 1012 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!