Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия фуқаролари билан жиноий тил бириктирган Ўзбекистон фуқароларига жиноий иш қўзғатилди

Россия фуқаролари билан жиноий тил бириктирган Ўзбекистон фуқароларига жиноий иш қўзғатилди

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан фуқаролар И.Сиддиков ва А.Абдугаффаровлар Россия Федерацияси фуқаролари билан тил бириктириб, ваколатлари бўлмаса-да, фуқаро А.Рўзматзодага Россия Федерациясида фаолият кўрсатувчи “Лукойл” компаниясининг дилерлигини олиб беришни ваъда қилишиб, А.Рўзиматзодага тегишли бўлган “Vodiy Grand Optima” МЧЖ балансида бўлган жуда кўп миқдордаги мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми (жуда кўп миқдорда содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда И.Сидиков, А.Абдугафаровлар жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айб эълон қилинган ва "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:05 22.06.2021. Ўқилди: 3187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!