Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Федерациясидан нефть сотиб олаётган барча давлатлар, шу жумладан Хитой ва Ҳиндистон учун 500 фоизлик бож киритамиз — сенатор Блюментал

Россия Федерациясидан нефть сотиб олаётган барча давлатлар, шу жумладан Хитой ва Ҳиндистон учун 500 фоизлик бож киритамиз — сенатор Блюментал

Демократ сенатор Ричард Блюментал Киевга ташрифи давомида АҚШнинг санкциялар пакетидан ташқари, Украинага кўпроқ радар қурилмалари, Patriot тизимлари, артиллерия ва самолётлар етказиб бериш орқали ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттириши зарурлигини таъкидлади.

"Биз Путин нимани режалаштирганини аниқлаш учун кутиб ўтирмаймиз. Биз Конгрессда илгарилаб бормоқдамиз ва умид қиламанки, бизнинг бу ҳаракатимиз унга сигнал бўлади. Аммо у бу хабарни қабул қиладими ёки йўқми, билмайман. Менимча, у АҚШни жуда паст баҳолайди, бизни заиф ва қатъиятсиз деб ҳисоблайди ҳамда биз ҳеч қачон фикрларимизни жамлай олмаслигимизга ишонади", — дея таъкидлади Блюментал.

Киритилди: 23:13 30.05.2025. Ўқилди: 631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!